Feb 02, 14:03
ҚАДРИНГИЗ ВА ҚАДДИНГИЗ БАЛАНД БЎЛСИН!

"Uzbekistan Airports" АЖ жамоаси юртимизнинг барча жонкуяр, фидоий, заҳматкаш тиббиёт соҳаси ходимларини бугунги муборак сана билан қутлайди. Инсоният яралибдики, тиб илмига зарурат сезади, шифокорлар ёрдамига умид боғлайди. Айниқса, пандемиянинг синовли, хавф-хатарга бой онларида халқ учун жонини тиккан, кунни тунга улаган, роҳатидан кечган, бор умри, билим ва салоҳиятини касбига, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга бағишлаган Сиздек шарафли касб эгалари олдида таъзимдамиз! Тилагимиз, юзингиз халатингиз каби оқ бўлсин, қалбингиздаги меҳр-шафқат ҳислари ҳеч қачон сўнмасин. Доим халқ ишончида, эл дуосида юринг!

 

 

Boshqalar