Feb 02, 15:24
“Фарғона” халқаро аэропорти МЧЖ суғурта турлари бўйича танлов эълон қилади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2009 йилдаги 210-сонли “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 28.09.2006 йилдаги 57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мақсадида қуйидаги суғурта турлари бўйича танлов эълон қилади:

1.                 Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш; 

2.                 Хавфли ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисалар юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига ва атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта қилиш.

Танловда иштирок этиш шартлари:

            Тижорат таклифларида қуйидагилар кўрсатиб ўтилиши лозим.

1.                 Суғурта ташкилоти тўғрисида умумий маълумот;

2.                 Мажбурий суғурта қилиш соҳасида йирик давлат ташкилотлари билан амалий тажрибалари тўғрисида маълумот;

3.                 Суғурта ҳодисаларини олдини олиш ва огоҳлантиришга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун суғурта мукофотидан ажратиб бериш бўйича таклиф қилинадиган комиссия миқдори тўрисида маълумот.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

1.                 Суғурта ташкилотининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган лицензия нусхаси; (лицензияда умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш класси бўлиши лозим)

2.                  Тегишли ваколатга эга бўлган рейтинг агентлиги томонидан берилган молиявий барқарорлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.

Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати: Эълон берилган кундан бошлаб 2020 йилнинг 08 ноябрига қадар 09-00 дан 18-00 гача.

Танлов таклифлари “Фарғона” халқаро аэропорти МЧЖ директори Т.А. Халилов номига қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

Фарғона ш. 150100, Аэропорт кўчаси 16-уй. e-mail: info.feg@uzbairports.uz  

Маълумот учун тел. 91 6795820,  e-mail: ottb.feg@uzbairports.uz        

 

 

 

Boshqalar