Sep 27, 12:36
ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз халқаро аэропорти касаба уюшмаси томонидан ташкилотда жамоа шартномаларининг 2020 йилда бажарилиши муҳокамаси ва бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан жамоа шартномаларининг 2020 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан Термиз халқаро аэропорти директори Ш.Кабилов ва бошланғич касаба уюшмаси раиси Д.Сайитовнинг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама этилди.

Шунингдек ҳисобот йиғилишида тафтиш комиссияси раиси С.Холмирзаеванинг ҳисоботи ҳам тингланиб, муҳокама этилди.

Кун тартибидаги тингланган ва муҳокама этилган масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар йиғилиш аъзолари томонидан "қониқарли" деб топилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари Термиз халқаро аэропортининг касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди. Якунда тегишли қарор қабул қилинди.

Термиз халқаро аэропорти матбуот хизмати

Boshqalar