Аэропортнинг касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Президентимизнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
— Аэропортимизда ишчи-ходимлар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган, - дейди “Самарқанд халқаро аэропорти” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Ж. Раҳмонов. — Бу уларнинг жисмоний ва ақлий зўриқишининг олдини олиб, меҳнат унумдорлигини янада оширишга хизмат қилади. Асосийси, бизнинг мусобақаларда доим дўстлик ғалаба қозонади. Бош мақсадимиз ҳам шу, ходимлар ўртасида самимий муносабатни, ҳамжиҳатликни шакллантириш.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари аэропорт раҳбарияти ҳамда ташкилотчиларнинг диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
“Самарқанд халқаро аэропорти” МЧЖ матбуот хизмати