Feb 02, 14:04
“Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ ўртасида келишув шартномаси имзоланди

 “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ ўртасида келишув шартномаси имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистон халқаро аэропортларининг хусусий авиакомпания ҳаво кемаларига амалдаги нарх(тариф)лар бўйича белгиланган тартибда ер усти хизматларини кўрсатиши белгиланган. Ҳозирча Тошкент халқаро аэропорти тураргоҳидан фойдаланиш назарда тутилди.

Табиийки, “Uzbekistan Airports” АЖ мазкур ҳуқуқий ҳужжатни Халқаро ҳаво транспорти ташкилоти (IATA) стандартлари асосида ишлаб чиққан. “Uzbekistan Airports” АЖ ўз навбатида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича операциявий фаолиятни самарали ташкил этишга қаратилган тайёргарлик тадбирларини халқаро авиаташув талаблари асосида сифатли амалга ошириши учун “Qanot Sharq” МЧЖдан қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши юзасидан сўров хати юборди. Дунё тажрибасида қўлланилаётган бу амалиёт албатта фуқаро ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайди.

“Uzbekistan Airports” АЖ мамлакат авиаташув соҳасида соғлом рақобатнинг шаклланиши, авиакомпаниялар салмоғи ва ишончли ҳамкорлар сонининг ортишидан манфаатдор. Ушбу авиакомпаниянинг айни вақтдаги фаолиятига доир ҳужжатлари “Uzbekistan Airports” АЖга тўлиқ тақдим этилиши билан амалий ишлар бошлаб юборилади.

“Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати

Boshqalar