“Uzbekistan Airports” АЖ мамлакатимиздаги халқаро аэропортлар директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилишда “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси меъёрларига таянади. 2019 йилнинг 11 декабрида асосий ходимни ишга олиш важи билан А. Кличев ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 22 октябрида Меҳнат кодексининг 97-моддаси 3-бандига мувофиқ, бекор қилинган. А. Кличев атворидаги ўзбошимчалик ва унда раҳбарлик лаёқатининг сустлиги боис иш жараёнида йўл қўйган қўпол хатолари учун 2020 йилнинг 7 июлида ЎзР Транспорт вазири номига ёзган тушунтириш хати орқали кейинги гал қатъий чора кўриш билан огоҳлантирилган.
А. Кличев жумладан ишчи-ходимларни иш билан таъминлаш борасида ҳам халқаро намунавий меъёрларга мутлақо риоя қилмаган. Халқаро талабларга кўра, 623 нафарни ташкил қилиши лозим бўлган аэропортда ҳозир 780 нафар ишчи-ходим фаолият юритиб келмоқда. Ҳолбуки, “Uzbekistan Airports” АЖнинг қонун доирасида олиб борган мониторинги таҳлилларида аэропорт имкониятлари 157 нафар ходимни намунавий стандартларга мослаштириши лозимлигини кўрсатган. А. Кличев мазкур масалага ҳам беписандлик билан қараган.
Айни вақтда “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти томонидан Навоий халқаро аэропорти ишчи-ходимларининг мурожаатларини ўрганиш бўйичамахсус Ишчи гуруҳи тузилиб, хизмат сафарига жўнатилган. Масалага доирқўшимча маълумотлар акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
“Uzbekistan Airports” АЖраҳбарияти