98 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ
🔺2020 йил 27 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 765 (+98) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
🟢Айни пайтда юртимизда 62 876 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 335 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.