May 06, 21:08
ZF 2001 вакцинасининг 3-фаза синовлари давом этмоқда

Инновацион ривожланиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан амалга оширилаётган Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг 3-фаза синовлари давом этмоқда. 18.01.2021 й. ҳолатига скринингга келган кўнгиллилар сони, жами 7620 нафарни ташкил этди. Улардан 3386 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 67 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

 

💉Вакцинани олиш учун 18 ёш ва ундан  катта бўлган кўнгилли фуқаролар Тошкент шаҳридаги 5 та муассасада қабул қилинмоқда. Вакцина синовларида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Инновацион ривожланиш вазирлигининг mininnovation.uz сайтига кириб, “COVID-19 га қарши вакцина синовлари» тугмаси орқали кириб, қисқа саволномани (https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchjzL-QOnSJ9L7lPkbfTkCCKncOd98S0MeoZ-1N_dmMruEkQ/viewform) тўлдиришлари талаб этилади. 

 

✍️Сўровномадан ўтган кўнгиллилар, агар барча талабларга жавоб берса, уларни илмий тадқиқотда иштирок этишга таклиф қилинади.

 

Мазкур Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина вакциналарнинг рекомбинант оқсил турига мансуб, яъни вируснинг бир бўлаги юқори технологиялар асосида вируссиз кўпайтириб олишга асосланган. I ва II фаза клиник синовларида ZF 2001 вакцинасининг нисбатан юқори хавфсизлик профилига эга эканлиги аниқланган. Шу билан бирга ҳозирги кунгача Ўзбекистонда мазкур вакцина билан эмланган фуқароларимизнинг соғлиғи билан боғлиқ бирорта кўнгилсиз ҳолат қайд этилмади.

 

✔️Таъкидлаш жоизки, кўнгиллилар бутун синов даврига суғурталанади. Тадқиқот ишлари даври мобайнида агар кўнгилли иштирокчининг саломатлиги билан боғлиқ ножўя ҳолатлар юзага келса, тиббий харажатлари қоплаб берилади ёки бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.

 

_________________

 

Boshqalar