Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ҳиндистон Республикасининг "Air India" авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 11-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ "Air India" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.
Шунингек, Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама давлатлараро Битим асосида Саудия Арабистони Қироллигининг "FlyNas" авиакомпаниясига 12-К сонли Ўзбекистон Республикасига Ар-Риёд – Тошкент – Ар-Риёд йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-251N ҳаво кемасида амалга оширади.


