Feb 02, 16:53
Биз ОИВ ва ОИТСга қаршимиз!

Биз ОИВ ва ОИТСга қаршимиз!  1 декабрь- Халқаро ОИТСга қарши курашиш кунига бағишлаб Фарғона халқаро аэропортида Фарғона Вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари билан учрашув ташкил этилди.

 

Ҳозирги даврда ОИВ-инфекцияси дунё бўйича соғлиқни сақлашнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Мазкур касаллик болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталарда, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими ходимларини – жамиятдаги барча кишиларнинг саломатлиги ҳамда ҳаётини хавф остига қўймоқда.

Ўтказилган учрашувда мазкур масалалар ўртага ташланди. Унда сўз олганлар ҳаво дарвозаларига ташриф буюрувчи шахсларга мазкур касаллик ҳақида тўлиқпоқ маълумотлар етказиш бугуннинг талаби эканлиги таъкидланди. Боиси, Ўзбекистонда бугунги кунда мазкур касалликка чалинган беморлар сонининг ортиши ва ушбу касалликни юқтириш йўллари асосан миграцияда юрган шахслар орқали кечаётганлиги ушбу касалликка қарши курашишда ҳамкор ташкилотлар сафини кенгайтиришни талаб этмоқда.

Тадбирда марказ мутахассислари аэропорт ишчи ходимларига видео роликлар ва слайдлар орқали ОИВ ва ОИТС нима эканлиги уни юқиш йўллари ва қандай эхтиёт чоралари кўрилиши ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.

Тадбир давомида марказ мутахассислари вилоятимизда касалланиш графиги ва унинг олдини олиш учун қилиниши зарур бошқа масалалар ҳақида ҳам йиғилганларга атрофлича тушунтиришлар бердилар.

 

                                                                        Фарғона халқаро аэропорти матбуот хизмати.

 

Boshqalar