Apr 25, 13:52
Директор кубоги мусобақалари давом этмоқда

Спорт инсонлар саломатлиги ва соғлом турмуш тарзининг гарови ҳисобланади. Унинг оммавий ва жамоавий турларини барча жабҳаларда ривожлантирилиши эса жамиятда соғлом муҳит шаклланишида алоҳида аҳамиятга эга.

Фарғона халқаро аэропорти директори ташаббуси билан аэропорт ички ҳовлисида воллейбол спорти учун майдонча қуриб битказилганига ҳали кўп бўлмади. Айни кунларда касаба уюшмаси ва бошқа хизмат вакиллари бошчилигида аэропорт директори кубоги мусобақаларига аллақачон старт бериб юборилди. Унда турли хизмат вакиллари томонидан тузилган 8 жамоа саралаш мусобқаарида ўйинларни ўтказишди.

Воллейбол спорт тури иҳлосмандалари томонидан катта қизиқиш ва иштиёқ билан ташкил этилаётган ўйинларда ёрқин фаворит жамоалар ярим финал мусобақаларига йўлланмаларни ҳам қўлга киритиб улгиришди.

Мазкур мусобақаларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад эса битта, у ҳам бўлса аэропорт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва саломатлик ҳамда жамоавий бирдамликни таъминлашдан иборат бўлмоқда.

Мусобақа ташаббускорларидан Азизбек Ганиев ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ўйинлар маъсулият билан олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаб, якунда мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар тайёрланганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, финал босқичи қатнашчилари номи хафта якунида ўтказиладиган ярим финал мусобақаларида маълум бўлади.

Boshqalar