2022 йилнинг 30-октябридан бошлаб “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ дан Яқин шарқдаги энг йирик савдо, молиявий ва сайёҳлик маркази, Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳри бўлмиш Дубай шаҳри ва Фарғона шаҳри ўртасида янги Тошкент-Фарғона-Дубай авиақатнови йўлга қўйилди.
Эндиликда қатновлар хафтанинг Сешанба ва Якшанба кунлари “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖдан “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг замонавий қулайликларга эга AIRBUS A-320 русумли хаво кемаларида амалга оширилади.
Парвозлар вақти қуйидагича :
Тошкент аэропортидан дан учиш вақти соат 06:50 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”га қўниш вақти соат 07:40 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”дан учиш вақти соат 08:40 да;
Дубай шахрининг аэропортига қўниш вақти соат 12:35 да;
Дубай аэропотидан учиш вақти соат 13:35 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”га қўниш вақти соат 17:40 да.
Эслатма: парвозлар вақти махаллий вақт билан белгиланган. Рўйхатга олиш учиш вақтидан 3 соат олдин бошланиб, учиш вақтига 40 дақиқа қолганда тўхтатилади. Фарғона – Дубай авиақатновининг парвоз давомийлиги 4 соатни ташкил этади. Ушбу авиақатновга чипталарни “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ авиакассаларидан шу билан биргаликда шаҳар авиакассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Сизларга ёқимли парвоз тилаб, ҳурмат билан,
“Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти.