"Фарғона ҳалкаро аэропорти"да, жорий йил 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
“Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя остида нишонланадиган қадимий байрам олдидан бошланган хайрия ҳашари аэророрт ҳудудида уюшқоқлик билан ташкил этилиб, унда аэропортимиз ходимлари фаол қатнашмоқда.
Ушбу тадбир ишчи ходимлар орасида кўтаринки кайфият билан ўтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона ҳалкаро аэропорти ходимлари эрта тонгдан ўз иш жойлари атрофини ободонлаштириш, саранжом-саришта қилишга киришди. Аэропорт ҳудудида ободонлаштириш ишлари билан биргаликда иш хоналари тозаланиб тартибга келтирилмоқда. Шунингдек, Аэропорт атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар олиб ташланди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Атрофдаги ариқлар ичи, автотураргоҳ ҳудудлари чиқиндилардан тоззаланди.


