Айни кунларда Фарғона транспорт прокуратураси ташаббуси билан Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва транспорт тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан «Мини футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори кубоги» мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Жами 10 жамоа иштирок этган мазкур мусобақалар қизғин бахсларга бой бўлмоқда. Мусобақа аввалида Фарғона халқаро аэропорти жамоаси вакиллари транспорт богшқармаси жамоасига қарши ўйин билан бошланган турнир муҳлисларда катта қизиқиш уйғота олди. Шунингдек, ёрқин фаворит жамоалардан Қўқон биокимё жамоаси вакиллари ва Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ортряди жамоаси вакиллари нимчорак финалда ўзаро куч синашишди. Мазкур ўйин икки тўп урар жамоа иштирокчиларининг комбинацион ўйини билан муҳлислар эътиборини торта олди.
Божхоначилар нимчорак финал бахсларида яна бир ёрқин фаворит жамоа «Ўзтемирйўлконтейнер» вакилларини бахсга чорлашди. Мазкур бахсларни Фарғона вилояти прокурори ва Божхона қўмитаси раҳбарияти вакиллари ҳам кузатиш учун стадионга ташриф буюришди. Қизғин кечган ўйин якунида божхоначилар йирик тўплар фарқи билан ғалабани ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз мазкур беллашувлар чорак финал босқичларидан битта жамоа финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, бошқа жамоалар финал йўлланмаси учун яна биттадан ўйин ўтказади.
Финал босқичи бахсларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокурори шахсан кузатиш учун келиши режалаштирилган. Шунингдек, ўйинлар якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар топширилади.