Feb 02, 18:18
Фарғона халқаро аэропортида 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам кечаси ташкилланди.

Кўнгиллар чечаги, моҳисан аёл,

Дунё гўзалликлари шоҳисан аёл.

 

  💐 Дарҳақиқат, баҳор гўзаллик ва ёшариш фасли бўлгани ҳолда, мазкур фаслнинг илк байрами ҳам буюк ҳилқат вакиллари бўлмиш аёллар эътирофи ила бошланади. 8-март халқаро хотин-қизлар куни, мазкур сана муносабати билан бутун дунёда гўзаллик тимсоли аёлларнинг  эҳтироми тилларга тушади. 

     

  ✈️Фарғона халқаро аэропортида ушбу байрамга аэропорт раҳбарияти ва йигитлар жамаоси катта тайёргарлик билан байрам дастурини ҳозирладилар. Байрамона безатилган зал, касаба уюшмаси вакиллари томонидан ҳозирланган байрам совғалари, санъат жамоалари ва рақс ансамбилларининг эксклюзив саҳна кўринишлари барча-барчаси жамоа аёллари кўнглига байрамона кайфият тақдим этиш учун ҳозирланган. Сабаби эса меҳнат жамоасида бугун ҳар соҳада аёлларимиз фаоллик билан ишлаб, аэропорт истиқболи йўлида қилаётган меҳнатларини қадрлаш ва уларга шу йўл билан миннатдорчилик изҳор этиш аслида.

 

🛩Байрам тадбири аввалида аэропорт директори Тимур Халилов барча йиғилган гўзал ҳилқат вакилаларини ва улар орқали барча байрам сабабчиларини самимий қутлаб, уларга баҳорий кайфият ва бошлаган барча эзгу ишларида зафарлар тилаб, байрам кечасини очиб берди. 

 

🍀Шундан сўнг саҳнага санъат жамоалари вакиллари ва рақс ансамбилларининг чиқишлари ўзгача ҳуш кайфият баҳш этган бўлса, бошловчи йигитларимиз томонидан аёлларимиз иштирокида ютуқли байрам мусобақаси ташкил этилди. Унда кўнгилли 8 нафар аёлларимиз иштирок этишиб, ҳазиломус шартларни бажаришди. Бу эса йиғилганларда катта қизиқиш билан ўзлари ёқтирган иштирокчиларга ишқибозлик қилишиб, уларни ҳар бир шарт бажаришлари олдидан руҳлантириб туришларига имкон берди. 

 

🕺🏼Шунингдек, мазкур байрам кечасига ўзгача рақс услубини намойиш этган «брейк-данс» йўналишида ижод қилувчи йигитларнинг ҳар хил трюкларга бой чиқишлари ҳам олқишларга сабаб булди.

 

🦹🏻Илюзионист-фокусчи, кўзбойлағичларнинг оламшумул саҳна кўринишлари олқишлар билан кутиб олинди. Уларнинг каттагина детални ҳудди ҳавода муаллақ ушлаб, учиришларининг сабаби барчага сир бўлиб қолди. 

Яна бу галги байрамда йигитлар томонидан ажойиб лойиҳа тақдим этилди. Яъники хизмат олиб бориб байрамга қатнаша олмаган йигитлар томонидан онлайн табриклар тадбир давомида катта мониторлар орқали кўрсатиб борилди. Бу эса аёлларимиз учун катта совғалардан бири бўлди десак муболағаа бўлмайди.

 

🏆Ўтказилган конкурсимиз якунида барча шартлардан ўтиб, матонат кўрсатган ҳодималар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, Аэропорт раҳбарияти ташаббуси билан 8 нафар хотин-қизларимиз 2020-2021 йилларда кўрсатган хизматлари инобатга олиниб, турли наминациялар бўйича муносиб топилганларга сертификатлар топширилди.

 

🌿🌱Тадбир бадиий қисмини ҳушовоз хонандалар куй-қўшиқларига рақслар билан якун ясалди. Шу билан байрамнинг асосий қисми ўз якунини топган бўлса, олдинда эса гўзал аёлларимиз учун ҳозирланган байрам дастурхони атрофига уларни таклиф этилдилар. Шу билан Фарғона халқаро аэропорти раҳбарияти ташаббуси билан 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам кечаси ўз якунига етди. 

 

🌙Келгусида яна бу каби байрамларни ташкил этиш ва шундай кўтаринки, кайфиятда ўтказиш раҳбарият вакиллари томонидан режалаштирилган.

 

Фарғона халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Boshqalar