🌱☘️Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси қайсидур маънода мамлакатимизда ушбу янги йил учун дастур-ул амал ҳисобланади. Бу йилги мурожаатнома ҳам кутилганиданда самаралироқ натижаларни бериши, ёшларга берилган имконият ва билдирилган ишонч албатта ўз ижобий натижаларини кўрсатиши кутилмоқда.
👨🏼🏫🏛Мурожаатнома халқ манфаатлари эътироф этилган бир хужжат сифатида барча соха вакиллари томонидан юқори кайфият ва умид билан кутиб олинди.
🏫🛩Хусусан, Фарғона халқаро аэропорти раҳбарияти ва ёшлар масалалари бўйича вакиллари ташаббуси билан бугун муассасада фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
👨🏻💼👨🏼🏫 Мазкур учрашувга вилоят-шаҳар депутатлари, партия ҳамда ёшлар иттифоқи вакилларининг ҳам қатнашганлиги учрашувга ўзгача руҳ бахш эта олди.
🙋🏼💁🏻Ушбу учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан таништириш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказишдан иборат иборат бўлди.
🧑🏼🦱👱🏼♀️Бугунги кунда Фарғона халқаро аэропортида 75 нафар ёшлар фаолият олиб бормоқдалар. Уларни бугун қийнаётган муаммоа ва масалалар доимий ўрганишда.
🌾🍃Айни ташкил этилган тадбир ҳам Президентимиз томонидан улар учун яратилган имкониятлар ва Мурожаатномадан ўрин олган ташаббуслар ҳамда Ёшлар форумида илк маротабаа Ўзбекистон ёшлари билан мулоқотлари давомида билдирган фикр ва ғоялари ҳақида маълумот бериши билан аҳамиятли бўлди.
💁🏼♂️🧑🏼⚕️Шунингдек тадбир давомида ёшларни қўллаб қувватлаш, тиббиёт ва спорт соҳасига алоҳида урғу берилди.
Тадбир меҳмонлари томонидан аэропорт ёшларига бугунги сиёсат майдонида ва ижтимоий ҳаётда амалга оширилаётган янги ташаббуслар ва Давлатимиз раҳбари томонидан давлат дастурига киритилган вазифалар ҳақида атрофлича тушунтириш бериш асносида соҳаларда олиб борилаёттган ислоҳотлар реал рақамлар кўринишида тақдим этилди.
👩🏼💼🧑🏼💼ЎзЛиДеП бошланғич партияси фаоллари ва депутатлари аэропорт ходимларига маърузалар қилишиб, партия ташаббуслари ва партиянинг бу йилги дастури ҳақида атрофлича тушунтиришлар бердилар.
🙋🏼♂️💁🏻Норасмий савол-жавоб руҳида кечган мазкур учрашув аэропорт ёшларида катта таъсуротлар қолдиргани билан қувонарли бўлди. Бу йилги ижтимоий ҳимоя масалалари ва ишсиз қолган аҳолига кўмак бериш ишлари ҳақида йиғилганлар яна бир бор таништирилди.
🛫🛬Бу каби тадбирларни ўтказиш жамиятнинг барча аъзоларини фаолликка ва олиб борилаётиган ислоҳотлорга бефарқ бўлмаган ҳолда ёндашишни тарғиб этиши билан аҳамиятли.
🏪🚄Келгусида бу каби учрашувларни аэропорт маъмурияти томонидан мунтазам ўтказиш режалаштирилган.
Фарғона Халқаро аэропорти матбуот хизмати.@fegairport