Apr 18, 07:14
Фарғона халқаро аэропортида “Саломатлик ҳамма учун” шиори остида навбатдаги спорт тадбири ташкил этилди.

Аслида учиш-қўниш йўлагини аэропортда хизмат олиб борадиган барча ходимлар ҳам кўравермайди. Боиси, турли вазифаларда хизмат олиб борувчи соҳа вакиллари мазкур йўлакга кириш имконига эга эмаслар. Аммо бугун улар перрон яъни қўниш йўлагини нафақат кўриш балки, у ерда югуриш имкониятига эга бўлдилар. Фарғона халқаро аэропорти директори бошчилигидаги раҳбарият ходимлари Аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ташкил этилган марафонда 2500 метр масофани босиб ўтдилар. Талаб этилган узоқлик ким учундир кўпдек туюлиши мумкин, аммо бу қатнашчиларда ҳеч қандай қийинчиликлар туғдирмаган ҳолда марра чизиғи томон ҳаракатланишга тўсқинлик қилмади. Ушбу марафоннинг энг кекса иштирокчилари ҳам ёшлар билан бир қаторда югурганликлари мусобақанинг нечоғлик кўтаринки кайфиятда ташкил этилганидан далолат беради.  Асосий ғалаба бу саломатлик учун ташланган қадамлардир. Марафон қатнашчилари айнан мана шу шиорга амал қилган ҳолда ўз саломатлиги йўлида шахдам қадамлар билан ҳаракат қилгани шундоқ сезилиб турди.

 Марафонда энг қизиқ жиҳат шундаки, финиш чизиғигача бўлган масофани  қолган қатнашчилардан ўзиб кетган ҳолда биринчи бўлиб соғломлаштириш бўлими ҳамшираси Дилшодахон Содиқова босиб ўтди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, старт чизиғи Аэропорт учиш-қўниш йўлагидан бошланган бўлса, финиш чизиғи эса самалётлар тўхташ ҳудудигача бўлган ҳудудга тўғри келди.

Мазкур соғломлаштириш тадбири Аэропортда ишлаб чиқилган ички хизмат дастурига кўра ишчи хизматчиларнинг жинси ва ёш тоифасига қараб югуриш ва юриш машқлари орқали бажарилади. Келгусида янги шартлар асосида мунтазам ташкил этилиши режалаштирилаётган янги спорт мусобақаларига мазкур марафон чин маънода старт бера олди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Аэропортда бугунги кунда ишчи-ходимларни спорт билан мунтазам шуғулланиб боришлари учун барча қулайлик ва шароитлар яратилган. Хусусан, Аэропорт барча меъёрий талабларга жавоб берадиган спорт зали ҳамда спорт машқларини бажариш учун машғулот анжомлари (югуруш йўлаги, вело тренажёр, кўп функцияли тренажер, кросовер тренажери, хар хил хажмдаги гонтельллар, штанга, бокс қоплари)  билан таъминланган.

Ишчи хизматчилар спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун хафтанинг сешанба ва жума кунлари аёллар куни хафтанинг бошқа кунлари эса эркаклар куни этиб белгиланган.

Фарғона халқаро аэропорти матбуот хизмати.

 

Boshqalar