Sep 27, 12:06
Фарғона халқаро аэропортидан Жанубий Корея Республикасига 52236 кг гилос экспорт қилинди.

 

14 июнь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Боеинг 767 ҳаво кемасида эрта тонгда Фарғона (Ўзбекистон) – Инчхон (Жанубий Корея) қатнови орқали вилоятимизда етиштирилган қиймати 246 минг долларлик 52236 кг  гилос маҳсулотларини Фарғонадан Жанубий Кореяга юборилди.

“Uz-Segang-Quva” қўшма корхонаси томонидан мазкур рейс ташкил этишда Фарғона халқаро аэропортида барча шароитлар ҳозирланган бўлиб, гилос сақлаш жараёнида алоҳида эътиборни талаб этади. Шу мақсадда аэропорт ҳудудида музлатгич ҳозирланган, қолаверса юкларни ташиш ва жойлаштириш учун маҳсус теҳникалар ҳам юқори шайликда хизмат олиб боришгани гилосларни сифати бузилмаган ҳолда сақлаш ва хорижга юбориш имконини бермоқда.

Келгусида вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва юқори даражада ҳаво йўллари орқали экспортга йўналтириш учун Фарғона халқаро аэропортида барча шароитлар ҳозирланган.

Boshqalar