Feb 02, 16:57
Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир жаҳонда 2003 йилдан буён мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Аэропорт раҳбарияти ва касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирга бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам ташриф буюрдилар. Ҳамкор ташкилотлардан Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ЛиДэП депутатлари ва ёшлар ишлари бўйича мутахассислари ҳамда “Янги хаёт” суғурта компанияси вакиллари ташриф буюрдилар.

            Тадбир давомида йиғилганларга Фарона халқаро аэропортида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида йил давомида қилинган амалий ишлар ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни ва касб касалликларини олдини олиш масалалари юзасидан маълумотлар берилди.
            Соҳа мутаҳассислари бугунги кунда тизимда олиб борилаётган ишлар билан ва қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ўз маърузаларида қисқача тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ташкилотчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хизмат жамоалари ўртасида кўрик танлов ўтказилди. Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

            Бу каби тадбирларни ташкил этишдан кўзлангшан асосий мақсад, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профилактика ишларини мунтазам ташкил этишдан иборатдир.

                                                                                    

                                                                           

Boshqalar