Jan 24, 08:47
Конституциямиз бахтимиз қомуси !

Конституциямиз бахтимиз қомуси !

Ана шу шиор остида Фарғона халқаро аэропортида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-марифий байрам тадбири ташкилланди.

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир, дея таъкидлади тадбир аввалида сўз олган аэропорт директори Тимур Арабжонович.

Шунингдек мазкур тадбирда Аэропорт ишчи ходимлари билан бир қаторда қонунчилик тизимида фаолият юритиб келаётган соҳа вакиллари ва санъат жамоалари ҳам иштирок этишди.

Конституциямиз тарихи ва унинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни хусусида Фарғона давлат Университети Фуқаролик жамияти кафедраси доценти, Юридик фанлари номзоди Жумагул Дадабоева  ҳамда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси вакили Саидолимхон Эшонов тадбир иштирокчиларига бугунги кунда қонунчилигимизга киритилган янгилик ва ўзгартиришлар ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтди.

Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган мазкур тадбирга санъат жамоаларининг чиқишлари ўзгача ўзгача кайфият бахш эта олди. “Шодлик”, “Наргиз” намунали рақс ансамбилининг ёш раққоса қизлари томонидан тайёрланган чиқишлар, “АСР” бадиий гуруҳи иштирокидаги куй қўшиқларга уланиб кетди.

Тадбир якунида “СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИ” мавзуида аэропорт ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт мусобақасининг ғолибларини касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

  Фарғона халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Boshqalar