Feb 02, 13:52
Новосибирск

Водий аҳолиси шаҳримиз меҳмонлари учун яна бир қулайлик!

2022 йилнинг 7октябридан 22 октябрига  қадар S7 “Сибирь” авиакомпаниясининг Новосибирск- Фарғона –Новосибирск йўналиши бўйлаб авиақатновлари тикланмоқда. Эслатиб ўтамиз мазкур парвозлар Фарғона халқаро аэропортида 2022 йилнинг 12- март куни авиакомпания томонидан вақтинча тўхтатилган эди. Эндиликда қатновлар хафтанинг Душанба ва Жума кунлари “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖдан замонавий, қулай Boing 737-800  русумли хаво кемаларида амалга оширилади. 

Парвозлар вақти қуйидагича ,

Новосибирскдан учиш вақти 09:20 да;

“Фарғона халқаро аэропорти”га қўниш вақти 15:05 да;

“Фарғона халқаро аэропорти”дан учиш вақти 16:25 да;

Новосибирскга қўниш вақти 13:40 да.

Барча парвозлар махаллий вақт билан амалга оширилади. Йўловчи ва юкларни рўйхатдан ўтказиш учиш вақтидан 3 соат олдин бошланиб, учиш вақтига  40 дақиқа қолганда тўхтатилади. 

Сизларга ёқимли парвоз тилаб, ҳурмат билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти.

Boshqalar