Apr 25, 06:18
⚡️Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

️Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

 

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (583-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди. 

 

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 августдан:

 

👉 Врачлар, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимлар, провизор-фармацевт ходимлар, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга тўланадиган махсус рағбатлантириш тўловлари кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда 1 ойда бир маротаба тўланади;

 

👉 махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

 

👉 ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

📝  Қарор билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати ва 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

 

 🖥 Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Веmоr.ssv.uz (http://%D0%92%D0%B5m%D0%BEr.ssv.uz)” электрон назорат дастури ишга туширилади.

 

📋 Шунингдек, қарор билан махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

 

Манба

 

 https://@koronavirusinfouz

Boshqalar