Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳукуматга жорий йилнинг 1 мартигача меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқишни буюрди.
Президент топшириғига асосан, ҳукумат Россия Федерацияси фуқароси бўлмаган ишчиларни, шу жумладан, МДҲнинг айрим мамлакатлари ишчиларини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатда жорий этилган санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларига жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаш масаласини кўриб чиқиши лозим.