Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд шахри мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлди. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9- феврал куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички туризм ва зиёратни ривожлантириш” тўғрисидаги ПФ-6165 сонли фармонини ижро этиш мақсадида,бугунги кунда сайёҳлар ва юртимиз меҳмонлари учун кенг шароитлар яратилган Азим Самарқанд шахри ва Хунармандлар диёри аталмиш Фарғона шахри ўртасида илк қатновлар жорий йилнинг 30- сентябридан йўлга қўйилади. Самарқанд-Фарғона-Самарқанд йўналишидаги парвозлар юқори қулайликларга эга бўлган Airbus А-320 русумли хаво кемаси орқали амалга оширилади.
Қатновлар хафтанинг Жума кунлари амалга оширилади.Парвозлар вақти қуйидагича ,
“Самарканд халқаро аэропорти”дан учиш вақти 21:00 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”га қўниш вақти 22:05 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”дан учиш вақти 22:55 да;
“Самарқанд халқаро аэропорти” га қўниш вақти 00:05 да.
Барча парвозлар махаллий вақт билан амалга оширилади. Йўловчи ва юкларни рўйхатдан ўтказиш учиш вақтидан 3 соат олдин бошланиб, учиш вақтига 30 дақиқа қолганда тўхтатилади.
Сизларга ёқимли парвоз тилаб, ҳурмат билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти.