Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9- феврал куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички туризм ва зиёратни ривожлантириш” тўғрисидаги ПФ-6165 сонли фармонини ижро этиш мақсадида,бугунги кунда мамлакатимизда нафақат пойтахт, балки бошқа шахарлар билан ҳам тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш жорий этилди. Жорий йилнинг 28- сентябр кунидан бошлаб Қадимги Хоразм вилоятининг маркази бўлган Қўхна Ургенч ва гўзал Фарғона шахри аро Ургенч –Фарғона- Ургенч йўналиши бўйича хаво қатновлари ташкилланди. Шу муносабат билан ушбу йўналиш бўйича илк парвозни амалга оширган юқори қулайликларга эга бўлган Airbus А-320 русумли хаво кемаси “Фарғона халқаро аэропорти”га келиб қўнди. “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ ходимлари томонидан шахримиз мехмонлари кўтаринки кайфиятда, байрамона кутиб олинди.
Қатновлар хафтанинг Чоршанба ва Шанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар вақти қуйидагича ,
“Ургенч халқаро аэропорти”дан учиш вақти 09:20 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”га қўниш вақти 11:10 да;
“Фарғона халқаро аэропорти”дан учиш вақти 12:00 да;
“Ургенч халқаро аэропорти” га қўниш вақти 13:40 да.
Барча парвозлар махаллий вақт билан амалга оширилади. Йўловчи ва юкларни рўйхатдан ўтказиш учиш вақтидан 3 соат олдин бошланиб, учиш вақтига 30 дақиқа қолганда тўхтатилади.
Сизларга ёқимли парвоз тилаб, ҳурмат билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти.