Хуш келибсиз Фарғонага!
Бугун 2022 йилнинг 30- ноябр куни
Қўхна Ургенч шахридан “Ургенч халқаро аэропорти”нинг бир гурух ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9- феврал куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички туризм ва зиёратни ривожлантириш” тўғрисидаги ПФ-6165 сонли фармонини ижро этиш учун, ҳамда тажриба алмашиш мақсадида “Фарғона халқаро аэропорти”га ташриф буюрдилар. Махаллий вақт билан соат 11:10 да “Фарғона халқаро аэропорти”га келиб қўнган хаво кемаси аэропорт рахбарияти Касаба уюшмаси раиси ва бир қатор хизмат рахбарлари томонидан байрамона рухда кутиб олинди. Мехмонларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида, миллий чолғу-анжомлари иштирокида миллий ва маданий-мусиқий дастур ташкилланди. Шундан сўнг “Фарғона халқаро аэропорти” ходимлари томонидан мехмонлар учун аэропортда қизиқарли экскурсия олиб борилиб, унда хар икки аэропорт ходимлари ўзаро тажриба алмашишди десак мақсадга мувофиқ бўлади. Кейинги ўринда мехмонлар учун мехмондўст Фарғона шахри бўйлаб ғаройиб саёхат уюштирилди. Режага асосан 30- ноябр ва 02- декабр кунлари давом этадиган ушбу саёхатда Андижон Наманган шахри ва халқаро аэропортларида унутилмас экскурсиялар ташкил этилиши белгиланган.