Фарғона халқаро аэропортида «ТАШВИШ» сигнали 15:00 да янгради. Айни шу пайтда Россиянинг Домодедова аэропортидан бортида 150 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳамда 2500 кг юк билан А 320 ҳаво кемаси кутилаётган эди. Аслида бу жараён қутқарув таъминоти доирасида ташкил этилган амалий ўқув машғулоти эди. Республикамиздаги барча аэропортларда ҳар йили «UZBEKISTAN AIRPORTS» АЖ бошқаруви раиси кўрсатмасига кўра Ўзбекистонда ягона авиация қидириш ва қутқариш хизмати учун белгиланган бирлашган қидирув-қутқарув ишларини бажариш қоидаларига асосан ўқув-тактик машғулотлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиб келинади.


Мазкур ўқув машғулотларини Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги мутаҳассислари томонидан қутқарув жараёнлари қандай ташкил этилганлиги ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари махсус йўналишлар бўйича баҳоланиб борилади. Баҳолаш мезонларига кўра биринчи галда қўшма гуруҳ тезкор таркиби воқеа жойига ўз вақтида етиб бориши назоратга олинади. Кеинги жараёнлар ҳам махсус йўриқномага кўра босқичма-босқич ишлар ташкилланиши бўйича назорат қилинади. Унга кўра ҳаво кемасидаги ёнғинни тўлиқ қамраб олиш, йўловчи ва экипаж аъзоларини ҳамда самалёт бортида бўлган юкларни хавфсиз ҳудудга олиб бориш, жабрланган йўловчи ва экипаж аъзоларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳаво кемасини учиш-қўниш йўлагидан кўрсатилган махсус ҳаво кемалари турар жойига ўтказишни амалга ошириш.


Ўқув машғулотига аэропорт қутқарув таъминот ишчи гуруҳи ҳамда аэропортга ёндош ҳарбий қисм қутқарув гуруҳи, вилоят ФВБ, соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари жалб этилди.
Фарғона халқаро аэропорти директори кўрсатмасига кўра махсус қўшма гуруҳ шакллантирилиб, фавқулотда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир ҳолат ва ҳаракатлар синчковлик билан кузатилиб, якунда Фарғона халқаро аэропортида келиб чиққан (ташкиллиштирилган ўқув) ёнғин тўлиқ қамраб олинганлиги ва буткул бартараф этилиб, жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши жараёнларгиа юқори баҳо берилди. Семинар якунида уқув машғулоти иштирокчиларига келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича йўриқномалар ва ҳаракатланиш режалари яна бир бор таништириб ўтилди.
Фарғона халқаро аэропорти матбуот хизмати.