Nov 26, 06:56
“Янги нафас, соғлом келажак учун” марафони доирасида Фарғона халқаро аэропорти директори бошчилигидаги жамоа ҳам кўнгиллилар қаторида иштирок этишди

Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Янги нафас, соғлом келажак учун” марафони доирасида Фарғона халқаро аэропорти директори бошчилигидаги жамоа ҳам кўнгиллилар қаторида иштирок этишди. Экоморофон қатнашчиларининг асосий  мақсади соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва турли экологик муаммоларга бефарқ эмасликларини намоён қилишдан иборат.

Марафоннинг ҳар бир иштирокчиси ўз фаоллигини намоён этишга ва ғолибликка интилди. Бунда асосий ғолиблик аслида марафонда ўз фаоллиги билан иштирок этиш ва саломатлик юлида бирлашиш ҳисобланади, дейди Фарғона халқаро Аэропорти жамоаси вакиллари. 

Марафон давомида жамоа вакиллари ҳам старт чизиғидан то финишгача қониқарли натижалар кўрсата олишди. Оилавий тайёргарлик билан ташриф буюрган иштирокчилар соғлом келажак учун ёш авлод вакилларини бу каби тадбирлар фонида экология ва атроф-муҳитга даҳлдорлик туйғуларида тарбиялашни мақсад қилишгани қувонарли албатта. 

Марафон якунида эса фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан Сертификатлар топширилди. 

Маълумот ўрнида йиғилганлар пандемия талабларига қатъий амал қилишлари назорат остига олинган. Шунингдек тиббиёт ходимлари ҳам мазкур жараёнларни кузатиб, ҳар бир қатнашчининг саломатлиги юзасидан шай ҳолатда ишларни ташкил этганлар.

Boshqalar