Jun 15, 02:16
Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Фарғона халқаро аэропорти ёшлари билан учрашув ўтказди. Тадбир аввалида бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш йили давлат дастурида кўрсатилган устувор вазифалар ижроси юзасидан қилинаётган амалий ишлар юзасидан ахборотлар етказилди. Очиқ мулоқот тарзида кечган мазкур учрашувда Транспорт прокурори ёшларни қийнаётган масалалар ва уларни ечимлари юзасидан таклиф ва шикоятларини тинглади. Бугун аэропорт тизимида қарийб 75 нафар ёшлар фаолият олиб бормоқда. Тадбир давомида сўзга чиққан мутасаддилар ёшларга муносиб меҳнат шароитлар яратилганлиги ва келгусида тизимда қилиниши кўзда тутилаётган янгиланишлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтишди.

Шундан сўнг аэропортда ишлаш ўз ўрнида маъсулиятли, қолаверса бугунги пандемия даврида ўз саломатликларини асраш муҳим эканлигини инобатга олиб, ташкилотда тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ва ходимлар саломатликларини сақлаш учун қилинаётган ишлар кечиктириб бўлмас ишлардан эканлиги айтиб ўтилди.

Транспорт прокурори аэропорт ҳудуди билан яқиндан танишиш мақсадида маҳаллий кутиш зали, аэровокзал ва янги қуриб фойдаланишга топширилган авиакасса биноси билан танишиб, яратилиши зарур бўлган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.

Boshqalar