Feb 02, 13:52
Ўзбек тили байрами

Тил –миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, тарихидир!

1989 йилнинг 21 октябрь куни   Ватанимизда “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра  Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ рахбарияти томонидан маданий- тадбир ташкил этилиб “Ўзбек тили байрами” кенг нишонланди. Тадбирда Фарғона давлат университети доценти Омонов Мухторжон Умарович  иштирок этиб, ўзбек тилининг мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлар ва ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Байрам муносабати билан тадбир давомида “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖнинг қатор ходимлари самарали фаолияти ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошиб хизмат олиб бораётганликлари учун аэропорт рахбарияти томонидан Ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусиқий дастур ва Давлат тилига бағишланган видеороликлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. 

Ўзбек тилининг обрў-эътиборини юксалтириш унга ҳурмат билан ёндашиш барчамизнинг буюк мақсадимиздир

Boshqalar